Франциянинг Societe Generale банки Ўзбекистонда ваколатхона очади
Ўзбекистон Марказий банки Франциянинг Societe Generale банки ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди. Офис мамлакат молия бозорини ўрганиш ҳамда давлат органлари, молия муассасалари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида очилмоқда.
