Андижон сув омборини лойиҳавий сиғимигача тўлдиришга Қирғизистон билан келишувлар сабаб чеклов қўйилган — вазир
Андижон сув омборининг лойиҳавий сиғими 1,9 млрд кубометр бўлса-да, Қирғизистон билан чегарага оид келишувлар сабаб унда кўпи билан 1,574 млрд кубометр сув тўплаш мумкин. Сув хўжалиги вазирининг айтишича, сув сатҳининг кўтарилиши сув босадиган ҳудуднинг кенгайишига олиб келади.
