Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 82 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланган
2026 йилнинг 9 ойида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 82,1 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланган. Депутат Беҳзод Тўхтамуродов бу маълумотни молиявий назорат органига таяниб келтирди. Вазир Шавкат Хамраев қонунбузарликларнинг аксарияти ички аудит томонидан аниқланганини айтди.
