Тошкентда содир бўлган автоҳалокатда 18 ёшли ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди
Тошкентнинг Чилонзор туманида 18 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи шифохонада вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилнинг рул бошқарувида техник носозлик бўлган.
