Кўп қаватли уйдаги хонадонда мопедларни ижарага бериш хизмати ишламоқда. Бу қанчалик қонуний ва хавфсиз?
Мирзо Улуғбек кўчасидаги 61-уй аҳолиси ярим йилдан буён биринчи қаватдаги хонадонда мопедлар ижараси хизмати фаолиятини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ерда ўнлаб аккумуляторлар сақланиб, қувватлантирилмоқда, ҳовли доимий тураргоҳга айланган. Қўшнилар ёнғин чиқишидан хавотирда ва шовқиндан норози.
