Тошкентда криптоактивлар айланмаси $576 минг бўлган яширин колл марказлар фош этилди
Тошкентда иккита халқаро кибержиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тезкор ходимлар 70 дан ортиқ кишини қўлга олди — улар криптоактивларнинг ноқонуний айланмасида гумонланмоқда. Биринчи гуруҳ яширин онлайн казинолар учун тўловларни қабул қилган, иккинчиси эса интим хизматлар баҳонасида пул ундирган.
