Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга таклиф этилмоқда, маош — 2050 еврогача
Германияда неврология ва инсультга чалинган беморларни парваришлаш бўйича 24 та ҳамширалик вакансияси очилди. Маош 1850−2050 евро. Номзодлар 42 ёшгача, камида икки йиллик тажриба ва B1 даражали немис тили сертификатига эга бўлиши керак. Компания турар жой (қисман) ва тил курсларини қоплайди.
