Қозоғистон президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини ўзгартирди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил январидан буён Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Ермек Сагимбаевни лавозимидан озод этди. МХҚнинг янги раҳбари этиб Марат Ирменов тайинланди.
