Ўзбекистонда радарларнинг тезликни ўлчаш аниқлиги текширилмоқда
Ижтимоий тармоқларда радарлар тезликни қўшиб ёзаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан ЙҲХХ махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида республикадаги барча қурилмаларни текширувдан ўтказмоқда. Жараёнга Миллий метрология институти мутахассислари ҳам жалб этилган.
