Шавкат Мирзиёев 16−17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади
Ўзбекистон президенти Ўмон султони таклифига биноан 16−17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Кун тартибидан савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамда туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
