Ўзбекистонда маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус боғчалар ташкил этилади
Президент қарори билан 1 декабрдан 21-сон колония ва 42-сон манзил-колонияда 3 ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат боғчалари очилади. Маҳкума аёллар ишдан бўш вақтида ва тунда фарзандлари билан бирга қолиши мумкин бўлади.
