Тошкентда газ босими пасайди. Энергетика вазирлиги 2−3 соат ичида таъминотни тиклашга ваъда берди
Тошкентнинг қатор туманларида табиий газ босими пасайди. Газ таъминоти ташкилоти бунга қувурларнинг кириш нуқталарида босим етарли эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Энергетика вазирлиги кўрилган чоралар ҳақида хабар бериб, 2−3 соат ичида газ таъминотини меъёрига келтиришга ваъда берди.
