Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлик қилишда гумонланиб ушланди
Тошкент вилоятида шу вақтгача фош этилмай келаётган 11 та онлайн фирибгарлик ҳолатига алоқадорликда гумонланган 18 ёшли йигит қўлга олинди. У сохта аккаунтлар очиб, арзон автоэҳтиёт қисмлар ва телефонлар сотиб олишни таклиф қилган. Олдиндан тўловни олгач эса алоқани узган.
