АҚШдаги барча аэропортларда парвозлар бир муддат тўхтаб қолди
АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси (FAA) телекоммуникация тизимларидаги носозлик туфайли барча аэропортларда парвозларга тақиқ жорий этди. Қарийб 7000 та рейс кечиктирилган ёки бекор қилинган, 1,5 миллионга яқин йўловчи аэропортларда қолиб кетди. Расмийлар киберҳужум эҳтимолини рад этди.
