Ўзбекистонда 9 ойда 18 мингдан ортиқ киши қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистонда дастлабки 9 ойда 57,3 мингдан ортиқ кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Кўп учраган жиноятлар — фирибгарлик, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғлиқ. 18 мингдан ортиқ киши қамалди, 38 мингдан зиёдига бошқа жазолар тайинланди.
