Ўзбекистон 720 млн долларли халқаро иқлим инвестициялари дастурига қўшилди
Ўзбекистон умумий қиймати 720 млн доллар бўлган Transformation Pathways Initiative халқаро иқлим инвестициялари дастури иштирокчисига айланди. Дастур саноатни модернизациялаш, «яшил» технологияларни жорий этиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади.
