Ўзбекистонда 2027 йилда иқтисодиёт 7 фоизга ўсиши ва инфляция 6 фоизгача пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистоннинг 2027 йилги давлат бюджети лойиҳасида даромадлар 416 трлн сўм, харажатлар 464 трлн сўм бўлиши кўзланмоқда. Қарийб 176 трлн сўм таълим ва соғлиқни сақлашга йўналтирилади. Лойиҳа ЯИМнинг 7% га ўсиши прогнозидан келиб чиқиб тузилган. Асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш таклиф этилди.
