Тошкентда уйни ижарага бериш учун олдиндан тўлов олиб, кейин алоқани узган икки нафар сохта риелтор ушланди
Тошкентнинг Бектемир туманида фирибгарликда гумонланган икки киши ушланди. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, улар уй-жойларни бозор нархидан анча арзон ижарага беришни таклиф қилиб, олдиндан тўлов олганидан сўнг алоқани узган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
