Microsoft сервислари ишида глобал узилиш юз берди
Microsoft тизимидаги узилиш дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, давлат ва тижорат ташкилотларида Outlook, Teams, Copilot ва компаниянинг бошқа сервислари ишини издан чиқарди. Корпорация киберҳужум эҳтимолини рад этди ва носозликларни инфратузилмага тушган юкламанинг ортиб кетгани билан изоҳлади.
