Тошкентда айрим автобус йўловчилари 10 ва ундан ортиқ марта жаримага тортилган
Тошкентда сўнгги бир йилда автобусларда йўл ҳақини тўламагани учун тўққиз нафар йўловчига 10 ва ундан кўп марта жарима солинган. Қарийб 23 минг киши икки ва ундан ортиқ марта жаримага тортилган. Ўтган йил октябридан буён жами 170 мингдан ортиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган.
