Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолиятининг янги тартиби жорий этилмоқда
24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончалари фаолиятининг янги тизими жорий этилади. ЙҲТЭМ янги тартибни тушунтириб, ЙҲҚга риоя қилиш осонроқ эканини таъкидлади. Сақлаш учун тўлов машина эвакуаторга юкланган дақиқадан ҳисобланиб, суткасига 88 минг сўмгача бўлади.
