Бухоро НҚИЗни 1,8 млрд долларлик лойиҳа доирасида кенгайтириш режалаштирилмоқда
Президентга 1,8 млрд долларлик лойиҳа доирасида Бухоро НҚИЗни кенгайтириш режаси тақдим этилди. Қурилиш 2028 йилда бошланиши кутилмоқда. Лойиҳада Хитой, Франция, АҚШ ва Озарбайжон компаниялари қатнашади. Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 млн тоннадан 4,6 млн тоннагача оширилиши кутилмоқда.
