Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлганлар ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари пойтахтдаги ўқув марказларидан бирига босқинчилик ҳужуми уюштирилишининг олдини олди. Тергов маълумотларига кўра, ҳужумни марказнинг собиқ қўриқчиси режалаштирган. Уч нафар гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди.
