IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишдаги қоидабузарликлар учун Ўзбекистон божхонасининг 29 нафар ходими жазоланган
2025−2026 йилларда Божхона қўмитаси 21 та хизмат текшируви ўтказиб, 29 нафар ходимни мобил қурилмаларни расмийлаштиришдаги қоидабузарликлар учун интизомий жавобгарликка тортди. Айрим ходимларга нисбатан жиноий ишлар ҳам қўзғатилган, бироқ уларнинг аниқ сони идора томонидан очиқланмади.
