Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 76 ёшида вафот этди
Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. У 2002 йилдан 2008 йилнинг декабрь ойигача вилоятга раҳбарлик қилган, «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини барпо этишда қатнашган.
