Ўзбекистонликлар Франциядаги иссиқхонага мавсумий ишга таклиф қилинмоқда, маош — 1620 евро
Ўзбекистонликлар Францияда иссиқхонада помидор етиштириш бўйича мавсумий ишга таклиф қилинмоқда. Меҳнат шартномаси 6 ойга тузилади ва узайтирилмайди. Ойлик иш ҳақи — 1620 евро (нетто). Номзодлар иссиқхонада помидор етиштириш бўйича камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиши шарт.
