Янги Тошкентда йирик инвесторларга 1 доллардан ер ажратилади, 15 йилгача 1 фоизлик солиқ ва 24/7 режимида қурилиш жорий этилади
Президент фармони билан Янги Тошкент ва Самарқанддаги «Ширин» массивида йирик шаҳарсозлик лойиҳалари учун «тартибга солиш қумдони» жорий этилди. Инвесторларга ер 1 доллардан бошланувчи нархда ажратилади, фойда солиғи эса 15 йилгача 1 фоиз этиб белгиланади.
