Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва кадастр ходими 30 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди
Андижон вилоятида Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва кадастр хизмати ходими воситачи орқали 30 минг доллар олаётганда қўлга тушди. ДХХга кўра, улар тадбиркорга 50 сотихли ер участкасини онлайн аукционда арзонлаштирилган нархда ютиб беришни ваъда қилган.
