«Тинчлик даврида қурилган мактаб ва шифохоналар урушда кўпинча илк йўқотишларга айланади» — Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида қуролли можароларда мактаб, шифохоналарни ҳимоялашга кўмаклашиш ҳамда уларга қилинган ҳужумлар жазосиз қолмаслигини таъминлашга чақирди. У Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясига болалар фаровонлигига оид резолюция лойиҳасини киритишни режа қилаётганини ҳам айтди.
