Швеция ва Болтиқбўйида ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича меморандум имзоланди
Миграция агентлиги Латвиянинг BRIGG компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат доирасида ўзбекистонлик пайвандчилар, механиклар, махсус техника операторлари ва бошқа мутахассисларни Швеция ва Болтиқбўйи давлатларида қонуний ишга жойлаштириш кўзда тутилган.
