Ўзбекистонлик қурилиш мутахассислари Германияга ишга таклиф қилинмоқда, маош — 2400 еврогача
Германиянинг Deutsche Bahn темирйўл компанияси ўзбекистонлик қурилиш мутахассисларини ишга таклиф қилмоқда. Номзодларга 2300−2400 евро ойлик маош, 30 кунлик ҳақ тўланадиган таътил ва бошқа имтиёзлар берилади. Иш бошлашдан олдин Тошкентда 8 ойлик бепул немис тили курси ўтилади.
