Энди кредитлар ва микроқарзлар рекламасида молиявий хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантириш бўлиши керак
Ўзбекистонда «Реклама тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, кредитлар ва микроқарзлар рекламасида молиявий хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантириш бўлиши керак. Огоҳлантириш рекламанинг асосий майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.
