Марказий банкда квоталар жорий этилиши ортидан шакар билан боғлиқ катта инфляция хавфлари кўрилмаяпти
МБ раисининг ўринбосари Нодирбек Ачилов шакар билан боғлиқ катта инфляция хавфларини кўрмаётганини, 2027 йилда озиқ-овқат нархлари ўсиши секинлашишини кутаётганини айтди. У 300 минг тонна шакар импорти квотаси нархларга таъсири ва бу МБ билан муҳокама қилинган-қилинмаганига аниқлик киритмади.
