Депутатлар Ўзбекистонда уй-жойларни улушли қуриш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Нималар ўзгаради?
Қонунчилик палатаси улушли қуриш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжатда эскроу-ҳисобварақлардан фойдаланиш, шартномаларни нотариал расмийлаштириш ва молиялаштиришнинг 70/30 нисбати белгиланмоқда. Шунингдек, ноқонуний пул йиғиш учун жавобгарлик киритилмоқда.
