Бухорода қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниши оқибатида табиатга 8,9 млрд сўм зарар етказилди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яйловдан қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниши оқибатида табиатга 8,9 млрд сўм зарар етказилди. Ҳуқуқбузарлик дрон ёрдамида ўтказилган назорат-рейд тадбири давомида аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
