Ангорда 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси ёқиб юборилди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида жиноят иши доирасида ашёвий далил деб топилган 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси Мажбурий ижро бюроси томонидан махсус қозонхонада ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Ушбу жиноят иши бўйича 11 кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилган.
