Қашқадарёда хусусий завод 33 туп дарахт ва 3000 га яқин бутани ноқонуний қўпориб, табиатга 480 млн сўм зарар етказди
Қашқадарёда хусусий завод рухсатномасиз Зармас конидан кўмир қазиб, 500 тонна маҳсулотни 350 млн сўмга сотишга уринган. Конга йўл қуришда 33 туп дарахт ва 3000 га яқин бута илдизи билан қўпорилган. Табиатга зарар 480 млн сўмдан ошган.
