Тошкентдагилар бир ойда битта фандомат орқали 2,4 млн сўм ишлаб олди
Тошкент аҳолиси бир ой давомида шаҳардаги ягона фандоматга 16,5 мингдан ортиқ бўш идиш топширди. Энг кўп топширилган маҳсулот пластик идишлар бўлди — қарийб 15 минг дона. Бунинг учун жами 2,4 млн сўм миқдорида тўлов қилинди — битта идиш учун 150 сўм тўланмоқда.
