Тошкент шаҳар ҳокимияти олдин фаолият юритган Давактив агентлиги биноси 251,6 млрд сўмга сотилди
Амир Темур шоҳ кўчасидаги 2012−2018 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимияти, кейин эса Давлат активларини бошқариш агентлиги жойлашган бино онлайн-аукционда сотилди. Ғолиб Jarkurgan Build Group бўлди. Нарх 251,6 млрд сўмни ташкил этиб, бошланғич қийматдан 52 фоизга ошди.
