«Дарсликлар етишмаяптими?» Депутат нашриётларга солиқ имтиёзлари берилишини асослашни талаб қилди
Ўзбекистонда мактаб дарсликларини ишлаб чиқарувчиларга даромадининг камида 90 фоизи асосий фаолиятидан тушиши шарти билан, солиқ имтиёзлари бериш маъқулланди. Депутат Беҳзод Тўхтамуродов нашриётлар сони, имтиёз олувчилар ва бюджет йўқотишлари ҳақида маълумот тақдим этишни талаб қилди.
