Фарғонада 105 нафар бола заҳарлангани бўйича чиқарилган ҳукм бекор қилинди — МЧЖ раҳбари ва технологи қамоққа қайтарилди
Фарғонада 105 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланиши бўйича «Garden Catering Trade» МЧЖ раҳбари ва технологига берилган озодликни чеклаш жазоси бекор қилинди. Кассация суди янги ҳукм чиқариб, уларни 4 ва 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
