Ўзбекистонда октябрь илиқ келди, ёмғир одатдагидан кам ёғди — Ўзгидромет
Ўтган октябрь ойида Ўзбекистонда ҳаво илиқ келди, ҳудудларнинг аксариятида ўртача ҳарорат меъёрдан 1−2,2 даража юқори бўлди. Энг илиқ кунларда ҳарорат +30…+32 даражагача, жанубда эса +34…+36 даражагача кўтарилди. Ёмғир одатдагидан кам ёғди.
