Ўзбекистонда давлатдан имтиёз олган йирик инвестиция лойиҳаларида маҳаллий электротехникадан фойдаланиш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талабини қиймати $10 млндан ортиқ бўлган, давлатдан имтиёз ва арзон ресурс оладиган инвестиция лойиҳаларига ҳам татбиқ этиш режа қилинмоқда. Ҳозир ДХШ энергетика лойиҳаларида маҳаллий маҳсулот улуши 25%, кабель маҳсулотлари бўйича — 70% бўлиши керак.
