Нукусда 50 минг аҳолига мўлжалланган Nukus city массиви барпо этилади
Нукус шаҳрининг Ашшикўл ҳудудида 270 гектар майдонда 50 минг аҳолига мўлжалланган Nukus city массиви барпо этилади. Лойиҳа 2027 йилги уй-жой дастурига киритилиб, Янги Тошкент лойиҳаси тажрибаси ва хорижий ташкилотларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
