Рақобат қўмитаси 12 нафар блогерни реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортди
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда 110 нафар блогер саҳифаларини кунлик мониторинг қилиб, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган 12 нафарига маъмурий чора қўллади. Шунингдек, санъаткорлар ва спортчиларнинг реклама чиқишлари ҳам назоратга олинган. Қўмита назоратни кучайтирганини қайд этди.
