Тошкент — Сеул рейсида йўловчи аёл ҳаётини сақлаб қолган шифокор мукофотланди
ССВ Тошкент — Сеул самолётида қон босими аниқланмай қолган аёлга биринчи ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолган шифокор Ҳасан Комиловни «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони билан мукофотлади. Шифокор туфайли рейс парвозни тўхтатмасдан давом эттирган.
