Янги «Ҳалқа» подстанцияси Тошкент шаҳри ва вилоятининг электр таъминоти ишончлилигини оширади
Тошкент вилоятида Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистон энергетика инфратузилмасининг энг йирик объектларидан бири — «Ҳалқа» подстанцияси ишга туширилди. Бунинг натижасида пойтахт ва вилоятнинг бир қисмида электр таъминоти яхшиланиши керак. 285 км узунликдаги юқори кучланишли тармоқлар қурилди.
