Ўзбекистон шахматчилари БААдаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди
Ўзбекистон БААда 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди. Ҳумоюн Бегмуратов рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлди, Умида Омонова ва Афруза Ҳамдамова эса рапид ва блицда кумуш медалларни қўлга киритди.
