ФВВ Академияси ҳузурида Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми ташкил этилади
Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузурида Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми ташкил этилади. 2027/2028 ўқув йилидан фаолият бошлайдиган муассаса битирувчилари ҳисобидан 2029 йилдан эътиборан ФВВ органлари учун кадрлар захираси шакллантирилади.
