Тошкентда иссиқлик таъминотига 11 ноябрдан старт бериш керак — иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ноябрь бошларидаги иссиқдан сўнг Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келиши кутиляпти. Амалдаги қоидага кўра, мамлакатда иситиш мавсуми суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлганда бошланади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Тошкентда 11 ноябрдан иситиш мавсумини бошлаш керак.
